Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул яшириш

16:42 / 31.08.2021 | Nigora | 1339

Ассалому алайкум! Ман давлат ишида ишлиман хозир туғруқ таътилидаман. Ишлаб юрган пайтимда ойлик маошимдан озгина озгина олиб қоганман. Бизада ойликла қайнотага берилади. Хозирги кунгача шу пулларими ишлатвоман кере бўган пайтлада. Қайнотам хич нимага пул бермидила эрларимизи пулиниям опқўядила. Бу ишим ўғрилига кириб қомидими? Иккинчи саволим кўп марузала эшитаманде хотинни эр олдидиги вазифалари деб роса гапирилади эриям хотин олдидиги вазифаси борку тўғрими? Қайнотам эрларимизи пулини опқўйиб ўғилланиям гунохкор қивоти диб ўйлиман. Учта келин битта уйда турамиз. Бизани моддий хич таминламиди эрларимиз. Кейин бир хиллари ойлигидан беркитиб опқолишга мажбур бўлишади. Болларигаям хич нима оберишомиди. Бизани таминламагани учун бизани эрлага гунохмасми бунақа вазиятда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қайнота ўғилларининг пулини ҳам, келиннинг пулини ҳам олиб қўйишга ҳаққи йўқ. Бу аслида сизнинг пулингиз, ўғриликка кирмайди.

2). Эркак киши аёл ва фарзандларининг нафақаси, таъминотини қилиши вазифаси ҳисобланади. Агар қайнотанинг бу иши ўғиллари вазифасини адо қилишига тўсқинлик бўлса, албатта гуноҳкор бўлади. Эрларга ҳам вожиб бўлган таъминотни қилмагани учун гуноҳкор бўлади. «Моддий таъминот» деганда пул бериш назарда тутилмайди, балки ҳаёти учун керак бўлаган уй-жой, еб-ичиш, кийим-кечак ва шунга ўхшаш эҳтёжларни ўз ичига олади. Агар қайнота ўша пуллардан шу ҳожатларни қилиб беряпган бўлса, у ва ўғиллари гуноҳкор бўлишмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat