Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр хаёти

16:52 / 31.08.2021 | Абдурахмон* | 1892

Ассалому алайкум! Қабр хаёти хақида турли хил маълумотлар ўқиганман ва эшитганман: Майит кўмилганда яқинлари узоқлашгач Мункар ва Накир исмли фаришталар келиб майитдан дини хақида сўрашади. Агар ижобий жавоб олишса қабр ичида жаннат томон дарича очиб қўйилади ва қиёматгача майит азобланмай ётади. Салбий жавоб олишса майитни икки фаришта уриб азоблашади. Майитнинг рухи "Барзах" деган жойга юборилади. У ерда "Иллийн" ва "Сижжийн" деган жойларга амалларига қараб булинишади. Қабр хаёти қандай тартибда кечиши хақида тушунишимга ёрдам берсангиз. Қайси китобдан фойдалансам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалалар ғайб иши ҳисобланиб, фақат оят ва ҳадислар асосида маълумотлар олинади. Ғайбнинг иши одатда тафсилотсиз бўлади. Бу масаладан мусулмон киши иймон келтириши керак бўлган нарсани билиб олса кифоя қилади. Қабр ҳаёти қандай кечишини билишдан мақсад охиратга тайёргарлик бўладиган бўлса, сиз айтган маълумотларни ўзи етарли. Биз қабр ҳаётининг тафсилотлари ва қандай кечишини билишга масъул эмасмиз. Дунё ва охиратингиз учун манфаатли маълумотларни ўрганишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat