- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир қилган амалингизни Аллоҳдан савоб умид қилинг ва хизматларингиз сабабидан Аллоҳга яқин бўлишни ният қилинг. Қайнонангизга яқин бўлишни ният қилманг. Акс ҳолда у Аллоҳ учун бўлмай қолади. Қанча яхшилик қилиб қайнонангиздан ёмонлик кўрсангиз ҳам “мен бу ишларим учун Аллоҳдан савобини олиб бўлганман, қолганлари билан ишим йўқ” денг. Миннат қилиб савобингизни ювиб қўйишдан ҳам сақланинг. Ҳеч бир амални бандаси учун қилманг. Валлоҳу аълам!