Ассалому алайкум. Аллоҳ сизни умрингизни ва илмингизни зиёда килсин, қилаётган хайрли ишларингизни бардавом қилсин. Устоз 1 киши бир неча гуруҳ усталарни ишлатади. У киши уларга ишни топиб беради, юриб турган нархида гаплашишади, ишни умумий боришини тушунтириб ўзи назорат қилиб боради, милициялар билан бўлган муоммаларни ҳал килади (иш козогистонда бўлади, шунинг учун у ерда шундай муоммалар кўп булади) ва шунинг учун уларни умумий гаплашилган ишларидан 10 % хақ олади. Шу олинган хақ у кишига ҳалол бўладими ёки юқоридаги шартларни бирор бир жойини ўзгартириш керакми?