Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғрилик хақида

00:00 / 11.08.2012 | eski savollar | 2215
Ассалому алайкум Узтоз!Сизга мени қаттиқ қийнаган саволни берсам, бу саволимни ҳечкимдан со'раёлмаётган эдим, қаттиқ маломатга қолишдан қо'рқдим. Аллоҳ кечирсин. Ман бундан бир неча йиллар аввал бирқанча о'г'риликлар қилган эдим. Уларни сизга айтсам, гуноҳим даражаси хақида аниқ ма'лумотга эга бо'лишингиз учун. Болалигимда акамнинг йиг'иб кевотган тангаларидан яширинча олиб о'ртог'им билан о'йин о'йнашга борар эдим. Бу хақда акам билиб қолганлар, лекин мани жазоламаганлар. Вақт о'тган сайин қизиққонлик сабабли о'ртоқларим билан магазинлардан оддий нарсалар о'г'ирлар эдим. Со'нгра, 16 ёшимдан кейин Ойимнинг яшириб қо'йган жойларидан бир неча маротаба каттароқ миқдорда пул олдим, сабаби о'зим ишлаб топган пулларим кам миқдорда, бир пасда тугаб қолар, кийим ва бошқа керакли нарса олишимга етмасди, уйимдиладан пул со'расам беришмасди, пул жуда керак бо'либ кетганидагина ойим яширган жойдан олардим ҳолос. (Аллоҳ кечирсин уша пайтлари ношукур бо'лганимни энди тушундим, Тавба қилдим). Лекин ойимдан олган пулларни ҳечқачон ёмонлик ё'лида ишлатмадим, жуда керак бо'лганлиги учун ишлатдим, то'г'ри ё'лда ишлатдим доим.Алҳамдулиллоҳ, хидоят топиб хатоларимни тушуниб етдим. 2 йилдан буён шу олганларимнинг ҳаммасини қайтаришга харакат қиламан, хатто кимлардан олганим хақидаги ро'йхатни ҳам тузган эдим, аммо ишларим унчалик яхши юрушмаяпти, о'ша ро'йхатдаги пул миқдорини ишлаб тополмаяпман. Лекин котта бо'лмаган пулларни эгаларига айбимни этиб қайтариб бердим. ИншаАллоҳ қоганларини ҳам қайтаришим учун имкон берилса. Аммо о'йлаб қоламан, о'г'рилик қилган одамни доим ишлари юришмиди дийилган, балки ман о'г'рилик қилганим учун ҳам ҳозирда ишларим юришмаяпкандир, лекин ман ишлаб о'ша пулларни эгаларига қайтаришни ният қилдим, ИншаАллоҳ ҳаммасини қайтараман. Балки, ҳозирда ишларим юришмаяпкани сабаб о'ша олган пулларимни қайтармаяпканим сабабдир? Лекин доим ниятим ишлаб топиб ҳаммасини қайтаришку? Ҳаммасини қайтарганимдан кейин ҳаётим яхшиланар балки, Узтоз? Ҳозир ишларим унчалик яхши юришмаяпти аммо тинмай Ҳудодан со'риман ва сабр қиламан, ёшим 22да кунлик сарф харажатларим чиқади, қарзларимни миқдорини йиг'олмиман, топган пулимни ишлатиб қо'яман. Аммо қарзларимни йиг'ишим учун о'ртача 200минг сум ойлик билан ҳисоблаганимда, бир йилдан ортиқ ишлаб қутулишим мумкин.Сизга саволларим шуки, Узтоз1). Ҳозирда ишларим юришмаяпкани сабаби ёшлигимдаги о'г'рилик бо'лиши мумкинми (аммо доим ниятимда ишлаб қарзларимни қайтараман диб келаманку доим)?1). Қарзларимни акамдан олиб то'лаб ва уларни кейинчалик акамга қайтариб беришим мумкинми?2). Ёки ҳамма харажатларимдан кечиб аввал қарзларимни ҳаммасини йиг'иб то'лими?3). Қарзларимни ҳозир то'ламасдан пулим озгина ко'пайган вақт ҳаммасини бараварига то'ласам ҳам бо'ладими?4). Ойимдан олган пулларни қайтараётган вақтимда "о'зингиз учун ишлатинг" деб берсам бо'ладими, чунки о'г'ирлаганимни этишдан жуда қо'рқаман, қаттиқ уяламан.5). Магазинлардан ва бошқалардан олган нарсаларим миқдоридаги пулни эгаларига этмасдан Масжидга эхсон ёки бирон кимга садақа қилсам бо'ладими?Одилона жавобларингиз учун мингдан минг рахмат Узтоз! Аллоҳ сизни ё'лингизни осон қисин, Омин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мумкин.2. Яшаш учун зарур харажатлардан бошқасига ишлатмай қарзларни тўланг.3. Бўлади.4. Очиғини айтганингиз яхши.5. Эгаси ёки унинг меросхўри бўлса, бошқага бериб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat