Ассалому алайкум! Битта аёлни 5 фарзанди бор эри ташлаб кетган ёрдам бермийди. Зўрга кун кўришади. У аёл тирикчилик қилиш учун кичкина бир магазин очмоқчи. Темир дафтарда туришади. Темир дафтарда турганларга фоизи кам кредит беришаркан. Кредитни олиб акфадан кичик дўконча заказ қиган. Ўша дўкончани уйи олдига об келиб қўйиши учун қум тўктириши керак ва цеметлаши керак. Унисига пули йўқ, ўша қум цементига ёрдам бериб юборсак рўзғори бут бўлармиди деганидик. Лекин ўйлантирадигани у магазинда алкогол ичимликлариям сотиб қўйса биз хам бирдек жавобгар бўламизми?
– Ва алайкум ассалом! Ёрдам беринглар, имкон бўлса қўлига дастмояга пул йиғиб қарзи ҳасана қилиб қарз беринглар. Одатда қарздорлар қарз берган одамни айтганини қилади. Сизлар унга тиббиёт ҳам қоралаган ва шариат ҳам ҳаром қилган нарсаларни сотса топгани ҳам ейиши ҳам жоиз бўлмаслигини тушунтиринглар. Сигарет, нос ёки шу каби шариат ҳаром қилган нарсаларни сотмасин. Имкон борича ҳолидан хабар олиб туринглар. Чунки аёл киши бу каби ишларда жуда қийналади. Валлоҳу аълам!