Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўгай ота билан умуман келиша олмаслик

08:47 / 26.06.2023 | Doniyor | 485

Ассалому алайкум! Мени ота-онам бир ёшлигимда ажрашиб кетишган ва мен етти ёшлигимда онам бошқа инсонга турмушга чиқди. У инсон билан яшашни бошлаганимиздан бошлаб, у инсон мени ёқтирмас эди. Менга тўғри муносабатда бўлмас эди. Онам қачон қараса кўнглига қара яхши гапир деб менга роса уқтирар эди ва мен ҳаракат қилиб кўрар эдим яхши алоқа ўрнатишга. Лекин фойдаси бўлмади. Барибир менга тўғри гапирмайди. Ва аста секинлик билан у инсоннинг муносабатидан менинг ҳам кўнглим совий бошлади ва жуда қаттиқ ҳафа бўлганман. Инсон кечиримли бўлиши керак дейман ва кечирдим дейман ўзимга-ўзим лекин қалбимдан ич-ичимдан жуда қаттиқ ҳафа бўлганман. Ҳозир 25 ёшдаман ва ҳозир тўғри қарор қабул қилишда ўйланиб турибман. Уйдан чиқиб кетиб квартирада яшаб юрсаммикан деб, лекин онамни хизматларини қила олмай қоламан деб қўрқаманда. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онангиз нимани буюрса шуни қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat