Ассалому алайкум! Мен Зиёвуддин Раҳимнинг "Қуръон қалблар шифоси" номли китобини принтер орқали чиқариб олдим сотувда қиммат экан аммо мен уни тижорат мақсадида эмас ўқиш учун чиқардим, албатта бундан муаллифнинг ҳабари йўқ шуни иложи бўлса муаллифдан сўраб беринглар иложи бўлмаса китобни нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! У киши билан бизни алоқамиз йўқ. Ўша китобни нашр қилган нашрёт ёки муаллифнинг ўзига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!