Ассалому алайкум! Мен айни дамда Россия давлатида ишлаяпман. Намозларимни қолдирмасдан ўкишга харакат киля́пман. Время намаза в Москве иловаси орқали намоз вақтини билиб оламан. Аср намозидан ташқари бошқа тўрт махал намоз тушунарли, лекин аср намозида икки хил вақт кўрсатилган; 16:21 шофеи. 17:19 ханафи. Орасидаги вақт деярли бир соат. Саволим куйидагича: Қайси вақтда намоз ўқишим жоиз?
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий бўлсангиз ўз мазҳабингизга мувофиқ ўқинг. Масжидга чиқсангиз жамоат қайси вақтида ўқиса ўшалар билан бирга ўқинг. Валлоҳу аълам!