Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Бир танишимнинг илтимосига кўра қуйидаги китоблар ҳақида маълумот берсангиз. "Қиссаси Рабғузий" ва "Ҳаётул ҳайвон" исмли китоблардан фойдалансак бўладими? Бирида қиссалар , иккинчисида ҳайвонлар ҳакида деб тушунтирдилар.Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- “Қиссаи Рабғузий”ни ўқигандан ўқимаган яхши. Асоссиз ва тўқима, нотўғри маълумотлардан кўплаб келтирилган китобдир у.- Ҳайвонлар ҳақида маълумот олмоқчи бўлганлар иккинчи китобни ўқиса бўлади.