Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслда оғиз бурунни чайиш

22:42 / 31.08.2021 | Umbarsadat Sadatov | 1726

Ассалому алайкум! Ғуслдан олдин тахорат қиламиз ўша тахоратда оғиз, бурнимизни ювамиз шу ғуслнинг фарзига ўтадими ёки ғуслда хам оғиз бурун ювиладими? Ялонғоч бўлиб бошдан сув қуймасдан олдин оғиз, бурунни ювиш фарз деди тахоратдаги ювганимиз суннат эмиш.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоқ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Устингиздан сув қуйишдан олдин таҳорат қилганингизда оғизни ғарғара қилиб ва бурунга сув олиб чайқалади. Шу ғусл ва таҳоратга кифоя қилади. Ғуслнинг фарзига таҳоратнинг суннати кириб кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat