Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳали пул

22:32 / 31.08.2021 | 758

Ассалому алайкум! Яқин кунларда мени рақамим (сим картам) 200.000 сўмга тўлдирилди. Билмасдан кимдир ташалаган бўлса керак деб ўйладим ва унга қайтиб тўлаб ювориш учун қўнгироқ қилишини куттим. Аммо, хеч ким қилгани йўқ. Ота-онам ҳам ташламаган. Бу пулни нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat