Ассалому алайкум! Бир инсоннинг ҳолатига 2хил тўғри фатво берилса шу инсон ўзига енгил бўлганини танласа бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Вазиятга ва қандай фатволигига қаралади. Лекин ҳамма масалаларда фатволардан енгилига эргашишни уламоларимиз “рухсатларга эргашиш”, деб аташади ва бу агар ҳавойи нафсига ёққанига ва муайян мазҳабга эргашмаган ҳолда бўлса жоиз эмас дейишган. Валлоҳу аълам!