Ассалому алайкум! Аёллар намоз ўқиётганда кўйлаклари тўпиғини ёпса, лекин кўйлакини ичидан тўпиғини ёпмайдиган нарса кийса намози ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз вақтида тўпиқни кўйлаги ёпиб турса, рукъу ва сажда қилганида очилиб кетмаса кифоя қилади. Тўпиғини ёпиб турадиган алоҳида кийим кийиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!