Имом Бухорий, Имом Муслим ва яна бошқа ровийларнинг баъзи бир ҳадисларидан кейин, Термизийнинг лафзида дейилади. Бу ердаги лафзнинг маъносини тушунтириб берсангиз. Балки Бухорийнинг лафзида ёки имом Муслимнинг лафзида дейилган жойлар ҳам бўлиши мумкин, валлоҳу аълам. Лекин мен ҳадисларни ўқиётганимда асосан Термизийинг лафзида дейилишига кўпроқ шоҳид бўламан. Лекин илмимиз саёзлиги учун шу ҳақида савол билан мурожат қилишга тўғри келди.Яна бир илмим етмаган, сўралмаса дурустроқ бўлган ихтилофлироқ савол бор эди. Тўғриси сўрашга Аллоҳдан қўрқиб, бир оз хижолат қилиб турган эдим, шайтон гапига кирётганимга. Аллоҳ кечирсин, сўрашлик устун келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қилса жанаттга кириши ва дўзахга ҳам киришини маълум қилишлари ҳақидаги ҳадисларни тушунтириб берсангиз. Мисол: Аллоҳ эркакшода аёлларга, хамрга муккасидан кетганларга ва қария зинокорга қиёмат кунида қарамайди, дейишлари билан баъзи бир аммалларни қилганлар