Ассалому алайкум! Опамга бир таниши "Феълим жуда ёмон бўлиб қолди, бир домла сиз жуда қаттиқ қўрққансиз, ўшанда руҳингиз силжиган. Шунинг учун ўзгариб қолгансиз" деди дебди. Саволим руҳ силжиши нима ва у қандай бўлади? Мен ҳеч бир адабиётда бунга дуч келмаганим учун бундай бўлмайди дедим.
– Ва алайкум ассалом! Солиҳ илмли дам солиш илмини яхши билган одамлардан маслаҳат олинглар. Бу гап қандай маънода айтилганини соха мутахассислари тушинадилар. Валлоҳу аълам!