Ассаламу алайкум! Бир киши бир яқинига пул бериб, “мана сиз сўраган 1000$. Бозорда буғдой 600 сўм, менга пулни қайтараётганингизда бозордаги буғдой нархида берасиз” дейди. Бу акамиз диндор одам, лекин тушунмаганим шариатимизда шундай кўрсатма борми?
Ва алайкум ассалом! Саволдан мурод бир киши келиб 1000$ қарз сўраса, берувчи “Ҳозир бозорда буғдой 600 сўм ва бу пулга фалонча буғдой келади. Сиз пулни қайтараётганингизда шу миқдорда буғдойнинг пулини берасиз” дейилганими? Агар келишув шундай бўлса, баъзи уламолар буни жоиз деганлар. Баъзилари эса жоиз эмас деганлар. Эҳтиёти, олган пулни ўзини қайтариб бериш. Валлоҳу аълам.