Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандини бериш мумкинми?

20:12 / 01.09.2021 | Business lady(get married) | 1892

Ассалому алайкум! Икки қизим бор алҳамдулиллаҳ, қайнағам 11 йилдан бери бефарзанд, эрим менга шу акамга фарзанд туғиб бер дейдилар, қайнағамнинг ҳозирда 2-ҳаёти. 2-аёлга уйланганлар, 1-си билан ажрашганлар, 3-боламми ўзим кесиш йўли билан туққанман, Албатта Аллоҳ насиб қилса ўғил фарзанд туғишни ўйлаяпман. Қиз бўладими ўғил бўладими шу фарзандимни қайнағамга берсам бўладими? Шариатимиз бунга нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бефарзанд бўлса 11 йил кутмасдан кимда айб бўлса очиқ-ойдин айтиб вазиятни аниқлаб олиш керак. Айб эрида бўлса худбинлик қилмасдан аёлига талоқ бериб иддаси тугагач, бошқа эркакка тегиб фарзанд кўрсин. Эри эса фарзандлари бор эри ўлган аёлга уйланиб фарзандларини тарбиясига олсин. Агар айб аёлда бўлса туғадиган бошқа аёлга иккинчи хотин қилиб уйлансин. Эрининг у аёлдан бўлган болалари биринчи аёлга ҳам фарзанд бўлади. Сизни рози қилмасдан болангизни бериб юборишга ҳаққи йўқ. Кейин буни орқасидан кўп жанжаллар чиқади. Валлоҳу аълам! 

Қуйидаги мақолани ҳам ўқинг:

https://fiqh.uz/maqola/663


Топ рейтинг www.uz Openstat