Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳақида

14:19 / 02.12.2015 | Yoqub-jon | 2984

Ассаламу алайкум!  Бу масалада кўпдан бери мурожаат қилишни истаб юриб, Аллоҳ шу кунни насиб қилибди. Масалан : бир мусулмон жуда катта бизнес қилиб, шу безнеси орқасидан 2 та етимхонага доимий равишда ғамхўрлик қилиб келади. Шу инсон одамлардан маблағ йиғиб, уни маълум вақт ишлатиб, яна ўз эгаларига ортиғи билан(баъзан икки баробар миқдорида) қайтариб беради. Бу маблағни баъзан ойма-ой, баъзан бир йилда қайтариши мумкин. Бу маблағларни  баъзида мол кўринишида, баъзида автоулов, баъзида пул кўринишида олади. Мени берадиган саволим қуйидагича : бу усулда топилган пул ёки мол-мулк шариатимизда қандай номланади? Қай даражада шаръан жоиз? Бу топилаётган маблағ рибодан ҳисобланмайдими? Рибо ҳақида маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Топ рейтинг www.uz Openstat