Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох ўқитиш олдидан савол

20:15 / 03 январь | ... | 3380

Ассалому алайкум! Вокеа: Эр хотин уртасига 3 талок тушди ва бу аник булди, шундан сўнг аёл идда саклаб бошка эрга турмушга чикди ва бир канча вакт уша иккинчи эрнинг никоҳида булди. Сўнгра иккинчи эридан хам талок тушди ва бу хам аникланди. Аёл биринчи эрига кайтиш учун хамма шаърий хукмлар ва мажбуриятлар бажарилди. Ва ишонч хосил килиш учун масала шу сайтдан, ахли-илмлардан ва китоблардан урганилди ва тасдикланди. Хозир аёлнинг иккинчи эридан олган талоғидан сўнг иддаси тугаяпти. Биринчи эр ҳам буни ҳаммасини билади ва кутяпти. Иккласи ҳам жуда хурсанд ва интизор. Устига устак улар қонуний ажрашишмаган, яъни ЗАГС гувохномаси бор. Савол: улар никохдан утаётганда Имом-домлага бор вокеани айтиб беришлари шартми? Чунки буни хаммасини айтиб бериш жуда оғир, уят ва хижолатлик. «Бир талок тушган эди шунга бошқаттан ўкиб кўйинг» деса, ёки «никоҳни кайта ўкиб қўйинг» деса, ёки бирон бир бошка сабаб айтса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарсани айтиб бериши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat