Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит

19:52 / 01.09.2021 | sabah | 1233

Ассалому алайкум! 1. Уй олиш жуда-жуда зарур бўлса, аммо уй олишга етарли пул йўқ бўлса, пул фақат кредит билан уй олишга етса, шундай ноилож ҳолатда қандай йўл тутиш кераклигини маслаҳат беринглар. Шундай ҳолатда кредит олганга динимизда юмшатувчи ҳукмлар йўқми? 2. Витр қазосини қайси вақт ўқиш керак? 3. Тирик инсон ўрнига намоз ўқиб, рўза тутса, закот берса бўладими? 4. Намоз ва рўза, садақа ,закот савобини тирик инсонга бахшида айласа бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ижарага туришга пул топиб ижарада яшаш керак. Бор борича йўқ ҳолича яшаш керак. 

2). Қанча тезроқ ўқилса шунча яхши.

3). Бўлмайди. Бу амаллари фарзи айн ҳисобланади, ҳар бир киши ўзи қодир бўлганича адо қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat