Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзбекистондаги хотини устига Россияда уйланиш

09:42 / 10.04.2014 | Nur borki soya bor | 3797
Россияда танишган, намозхон, кўпчилик ибодатдаги ҳамюртларимиз ҳурматини қозонган, таъбир жоиз бўлса, ибратли бир акамиз (ёши 47да) бор эди. Бир йил чамаси Ўзбекистонда бўлдим. Келиб акамизни бирданига 3 та рус аёлга уйланганини эшитдим. Бир чаласавод (хафа бўлса ҳам ҳақиқат) ҳамюртимиз никоҳ қилибди. Бориб, “Бир умрга қатъий ниятизга шубхам бор, агар гумоним ҳақ бўлса, зинодасиз! Аллоҳдан қўрқинг!” дедим. Яқинда кўришдик, “Биринчисининг жавобини бердим, иккинчиси Қозоғистондан келса уй қуриб беришга (аёлни пулига) ваъда бергандим, учинчиси 30 кун рўза тутди, яхши муслимага айлансачи... Нима қилишни билмай қолдим” деб маслаҳат сўради. Устозимдан сўраб бераман дедим. Устоз бунга ўхшаш ҳолатлар кўп, мусофир намозхон кишиларни уйланиб олиш ниятидагилари оз эмас. Илтимос устоз, барчамизга, хусусан 3 хотинлик боши қотган акамизга тўғри йўл кўрсатсангиз. Ҳикматли маслаҳатингизни орзиқиб кутамиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У ерга нима ният билан борганингизни унитиб қўйманглар. Хотин олиш учун бормаганингизни ҳам унитиб қўйманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat