Ассалому алайкум! Менда "дажжол" деган доктор Отиф Ламоза исмли шахс ёзган китоб таржимаси бор. Унда ёзилишича "дажжол ўз замонасининг энг илғор техналогияларидан фойдалана олади" деб ёзилган. Телеграмда бир атеистлар канали бор экан. Аллоҳ жазосини берсин, унда кимдир Аллоҳликни даъво қилган экан. Турли хил бемани сўзларни ёзган. У дажжол бўлиши мумкинми? Худоликни дажжол даъво қиладику...
– Ва алайкум ассалом! У дажжол эмас. Дажжолликдан ҳам паст бир махлуқ. Аллоҳ таоло гоҳида шу каби махлуқларни ҳам чиқариб қўяди ва ўта аянчли оқибат топиб олганинин инсонларга ҳам кўрсатиб қўяди. Валлоҳу аълам!