Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда намозларни қаср ўқиш

17:22 / 01.09.2021 | Sh | 585

Ассалому алайкум! Деновликман. Тошкент шахрида корхонада бош хисобчи лавозимида ишлайман ва хозирда доимий яшайман. Тошкент билан Денов оралиғи тахминан 800-900 кмни ташкил этади. Ота-онамни ва оиламни зиёрат қилиш мақсадида сафар ният қилиб Тошкент шахридан Денов туманига йўлга чиққан вақтимдан то 2-3 кун Денов туманида бўлиб турган вақтимда ва то Тошкент шахрига қайтиб келган вақтим оралиғидаги намозларимни қаср қилиб ўқийманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Деновда уйингиз бўлса сиз йўлда қаср қиласиз, Деновда тўлиқ ўқийсиз. Агар деновдан 15 кеча кундуздан узоқ муддатни ният қилиб Тошкенга келсангиз Тошкенда шахсий уйингиз бўлмаса йўлда қаср қилиб, Тошкенда ҳам тўлиқ ўқийсиз. 15 кеча кундуздан оз муддатга келсангиз Тошкенда шахсий уйингиз бўлмаса йўлда ҳам Тошкенда ҳам қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat