Ассалому алайкум! Аср ва шом намозларини ўқивотканимда ел жуда қаттиқ қистади ман ел чиқти диган шубхага бордим лекин намозимни давом эттиравердим. Энди тахоратсиз намоз ўқимадиммикан деб ичими евоман. 2. Ман шом намозини хуфтон вохти киришига 5 дақиқа қоганда ўқидим, тўғри килганманми ёки қазосини ўқими?
– Ва алайкум ассалом! 1) Аниқ нарса шубҳа билан кетмайди деган қоида бор. Агар ел чиққани аниқ бўлмаса, таҳорат бор ҳисобланади.
2) Намозни вақти киришлиги унинг тўғри бўлишига шарт ҳисобланади. Бу ҳолатда намоз адо бўлади, аммо намозни бунчалик кечиктирмасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!