Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда зам сура миқдори

09:00 / 03.02.2016 | Tohir Vosiqov | 4579

Ассалому алайкум! Намозда зам сурага "Ёсин", "Таборак" ва яна шунга ўхшаш катта ҳажмли суралар ўқилганда, бу сураларнинг хоҳлаган оятида ўқишни тўхтатиб, рукъуга борса бўладими ёки аниқ бир жойда тўхтатиш керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саволингиз жуда ҳам ўринли. Шариатимиз ибодат қилиш учун киши оқил бўлишини шарт қилган. Ибодатнинг ҳар бир бўлагида, хусусан намозда ақлни кўпроқ ишлатишга тўғри келади. Қуръони Карим оятларида бир неча мазмунлар баён қилинган. Яъни маълум бир оятлар қайсидир ҳукмларни баён қилган, баъзилари эса қиссаларни баён қилган. Шундан келиб чиқадики, оятлар қайсидир ўриндан бошланиб, қайсидир жойда тугайди. Шундай экан маъноларга эътибор беришимиз шарт. Аллоҳ таолога шукурлар бўлсинки, ҳозирги кунда ҳар биримизнинг хонадонларимизда Қуръони Каримнинг тафсирлари ва маънолар таржимаси бор. Албатта бундан фойдаланиб, ҳар бир мусулмон ҳеч бўлмаса ўзи ўқиётган сураларнинг маъноларини пухта ўрганиб олиши шарт. Акс ҳолда қўпол хатоларга йўл қўйган бўламиз. Гоҳида имомликка ўтаётган кишилар қироатида оятдаги гапнинг эгаси қолиб, кесимидан бошлаб кетишади. Гоҳида эса шарт гап қолиб, жазо гапдан бошлаб кетишади. Гоҳида Аллоҳ таолонинг сифатлари баёни ниҳоясига етмай қолади. Баъзан мўминларнинг сифатларининг охирги жузининг баёнидан бошлаб, кофирларнинг сифатларининг баёнига қўшиб қўйишади. Бундай ҳолат оддий бир инсоннинг китобини ўқишда қанчалик хунук, энди оламларнинг роббисининг китобини ўқишда шундай хатоларга йўл қўйилса... Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat