Ассалому алайкум! Менга бир инсон қўй Совға қилди ва ўша қўйини Ақиқага сўйиса бўладими жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Совға бу ҳадя дегани, ҳадяни қўлга олганингиздан кейин сизнинг мулкингиз ҳисобланади. Шундай экан уни хоҳлагандек тасарруф қилишингиз мумкин. Жумладан ақиқага сўйишингиз ҳам.