Ассалому алайкум! Қўшнимиз билан бизнинг чегарамизда қўшнимизнинг иккита катта дарахти бор, мевали дарахт эмас. Дарахт бизнинг ховлига ўтиб 40-50 кв метрга соя қилиб ҳам шира ёғади. 30 йилдан буён у ердан хосил оломаймиз. Қўшнига кесиб ташланг десак хам кесмайди. Унинг амали қўшнига зулм хисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Зулм ҳисобланади. Сизни ховлингизга ўтган қисмини бемалол кесиб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!