Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқимай турсаммикин

00:42 / 02.09.2021 | Umidbek | 1125

Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 3 йилдан буён намоз ўқийман. Иложи борича ўз вақтида адо қилишга харакат қиляпман. Шу боиз қиш кунлари аср намози қазо бўлмаслиги учун хам иш жойимни ўзгартирдим. Саволим қуйидагича. Кейинги пайтларда пешин, шом ва хуфтон намозларини ўқишда юрагим сиқилиб кетяпди. Ўзимни ёмон хис қиляпман. Бир хаёлим хозирча намозни тўхтатиб тур, пенсияга чиққанда ўқийсан дейди. Лекин намозни ташлаб қўймаслик учун фақат фарз намозларни ўқиб юрсам бўладими? Гунохкор бўлиб қолмайманми? Бу ишим учун Аллоҳни қахрига учрамайманми, астахфируллох.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бунақа қилиб шайтонга енгилманг. Шайтон аввал суннат намозларингиз кейин эса фарзларни кейин эса иймонингизни олишга ўтади. Сиз маҳкам бўлиб, намозларни тўлиқ ўқинг. Қачон шайтон шунақа васваса қилганида ўзингизни мажбурлаб кўп намоз ўқинг. Қазоларингизни ўқинг. Кейин қуйида келган ҳадисдаги дуони намозларингиздан кейин доимо ўқиб, Аллоҳдан Ўзига ибодат қилишда ёрдам сўраб туринг: 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъиннии алаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ибаадатик» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси:
«Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ибодатингни гўзал қилишга Ўзинг ёрдам бергин».
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар:
1. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
2. Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор қилиб айтиши мумкинлиги.
3. Талаб қилинмаса ҳам маънони таъкидлаш учун қасам ичиш мумкинлиги.
4. Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам зикрни ўргатиб бориши кераклиги.
5. Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан кейин айтиб юриш зарурлиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat