Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шурук намози

17:56 / 13.01.2019 | Jamshid Khakimjonov | 17930
Ассалому алайкум! Бомдод намозини жамоат билан масжидда ўқиб бўлгандан сўнг соат 7:48-7:49 гача зикр, истиғфор, салавот дуоларни қилиб, шукур намозини ўқидим. Чамаси 38 ёшларга кирган бола “сиз макруҳ амал қилдингиз”, деб Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Мўъминнинг мерожи” китобидан “Шуруқ намози” ҳақидаги бетни кўрсатди. Телефонимда намозларни вақти, яъни Шуруқ намози 7:45 кўрсатяпти. Бугун 7:48 дан бошлаб ўқиганим макруҳ бўлдими, менга гапирган бола ҳақми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуёш чиқиши 7:48да бўлса бир 10 дақиқа қўшиб кейин намоз ўқишингиз мумкин. Чунки қуёш чиқди дейилганда қуёшнинг юқори бир қисмигина кўринади. Тўлиқ чиқиб олмагунича намоз ўқиш макруҳи таҳримий. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat