Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом намозидан кейин зикр қилиш

10:53 / 08.11.2018 | Bek | 2121
Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, бир масжидда шом намози ўқиган эдим. Намоздан кейин имом домла омин қилдию кейин ҳамма туриб кетди. Мен нега дуолар қилинмади, 33марттадан субханаллооҳ, алҳамдулиллаҳ, аллоҳу акбар ҳам айтилмади иши чиқиб қолди шекилли десам олдимдаги шерикларим йўқ ўзи шом намозидан кейин 33марттадан бу зикрларни қилиш мумкин эмас деди. Неча йилдирки масжидда намоз ўқисак шом намозидан кейин бу зикрларни айтишмийди, биз ҳам буни айтмимиз шом намозидан кейин айтилмайди деб ўқиганмиз дейишди. Бу менимча бидъат бўлса керак дедим. Ёки булар қилган иш тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу зикрларни қилиш шомдан кейин ҳам суннат. Имом қилмаса қавм ҳам кетаверади деган гап йўқ. Бу ҳар ким ўзи қилиши керак бўлган суннат амаллардандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat