Ассалому алайкум! Мен телеграмда каналим бор. Менга жинсий кувватни кучайтирувчи ва жинсий алоқа вақтини узайтириш бўйича махсулотларни рекламаси килиб беришимни сўрашяпти. Мен жинсий кувватни кучайтириб жинсий алоқа вақтини узайтириш деб шу махсулотни реклама қилсам жоизми? Мен шу махсулотни реклама қилиб ёмон нарсани тарғиб қилиб қолган бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида таркиби ҳалол бўлса, тарғиб қилиш мумкин. Лекин бунга муҳтож бўлган тақводор одамлар рекламасиз ҳам шифокорларга учраб у нарсаларни топиб олишади. Бошқа мақсадларга ишлатадиганларга етиб боришига сабаб бўлмаслик учун рекламасидан сақлансангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!