Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар ҳақида 6-та саволим бор эди.

00:00 / 03.01.2010 | eski savollar | 8748
Ассалому алайкум! Муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари. Ижозатингиз билан сизга бир нечта саволлар билан мурожат қилмоқчи эдик.1) &лт;&лт;Жин ва шайтонлардан сақланинг&гт;&гт; китоби ҳақида малумот берсангиз. Бу китобдаги жинларга оид масалалар қанчалик тоъгри ва ишонарли. 2) Бир қоракани айтишларича чэкадиган инсонларнинг ичига жинлар, ҳудди бекатга келиб кетадиган таксидай, кириб чиқаверарканлар, шу гап ҳақида нима дея оласиз?3) Ёқорида айтилган Жин ва шайтонлар китобда, жин инсондан оъч олиши ҳатто уни оълдириб қоъйиши ҳам мумкунлиги ҳақида айтилган, бу гаплар қанчалик ҳақиқат.4) Жин билан шайтоннинг иккалови бир ҳил нарсам? Ёки тамоман алохида алохида нарсами? Бу ҳақида китобларингизда оъқиган боълсамда иккаласини унча фарқлай олмайман чунки манбаларда жинлар ҳақида гап кетаётиб уларни оърнида шайтонни ҳам айтиб кетилади шайтон оърнида жинни.5) Юртимизнинг бир имомини айтишларича, беҳаё филимлар ва суратларга тикилганда ва мусиқа тинглаганда инсоннинг коъзидан ва қулоғидан жин кириб оларкан. Шугап қанчалик тоъғри. 6) Энг муҳуми: Агарда инсонга жин оърнашиб олган боълса, бунга қарши инсон ёлғиз оъзи курашиб оъзидан соқид қилишга урунса боъладими? Ёки албатта бирон шу соханинг нойибига муражат қилиш керакми?Аллоҳ умрингизни зияда қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

14. Жинлар ғайб илмини биладиларми?Бу саволнинг жавобини Қуръони Каримдан оламиз. Аллоҳ таоло «Сабаъ» сурасида айтади:«Қачонки, Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, уларга унинг ўлими ҳақида асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса далолат қилмади. Қачонки, у йиқилганда, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди» (14-оят).Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг жонларини у киши жинларни ишлатиб қўйиб, асоларига суяниб турганларида олган. Жинлар эса Сулаймон кузатиб турибди, деб қўрққанидан машаққатли ишларида давом этаверганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан бир ёғоч қурти Сулаймон алайҳиссалом суяниб турган асони еб бошлаган. Қурт асони маълум миқдорда еганидан кейин асонинг таянч нуқтасига футур етиб, жойидан сурилган ва Сулаймон алайҳиссаломнинг жуссалари ерга йиқилган. Жинлар шундагина, ўз даъволарига қарши ўлароқ, ғайб илмини билмасликларини тушуниб етганлар. Ана шундагина жинларга:«...агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди».Ҳолбуки, одамлардан баъзилари ўша ожиз жинларга ибодат қилиб юрибдилар. Улар ғайбни биладилар, деб улуғламоқдалар.15. Шайтонлар одамларнинг ақийдаси, иродаси ва амалини йўллаб туриши мумкинми?Агар банда Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб юрса, бу жинлар унга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Аммо одам боласи гумроҳ бўлиб, ўзи шайтоннинг малайи бўлиб олса, ўзидан кўрсин.Аллоҳ таоло «Ҳижр» сурасида айтади:«Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳларгагина бордир» (42-оят).Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Иблисга хитоб қилиб «Менинг мухлис бандаларимга сенинг ҳукминг ҳам, гапинг ҳам ўтмайди. Зийнатлашинг ҳам, йўлдан оздиришинг ҳам таъсир этмайди. Сенинг бу нарсаларинг фақатгина сенга эргашган, йўлдан адашган гумроҳларгагина ўтади ва таъсир қилади», демоқда. Шайтон васваса қилишдан бошқага ярамайди. Ўша пайтда банда сергак бўлиб, ўзини ўнглаб олса, қутулиб қолади. Аммо банда ўзини шайтоннинг васвасасига учса, унинг малайга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида айтади:«Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир. Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар. Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра бунда тўхтамаслар» (200–202-оятлар).Яъни, мабодо бирор кўнгилсизлик содир бўлиб, шайтон васваса қиладиган бўлса, қизишмасдан, дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўра. У энг яхши эшитгувчи Зот, сўровингга дарҳол жавоб беради. У энг яхши кўргувчи Зот, ҳамма нарсани кўриб турибди. Ўзи билиб ҳисоб-китоб қилади.«Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар».Шайтон нима қилганда ҳам васвасадан нарига ўта олмайди. Агар ўзича билиб ҳаракат қилса, ҳар бир инсон учун шайтоннинг васвасасидан қутулишнинг осон йўли бор. Бунинг учун у мўмин-мусулмон, тақводор бўлса бўлди.«Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар", (яъни, уларга шайтоннинг васвасаси етса, дарҳол Аллоҳни зикр қиладилар) «...бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар».Аллоҳни зикр қилиш, ҳар доим эслаб юриш шайтонга қарши энг ишончли ва кучли қуролдир.Демак, шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.Аммо шайтон биродарларининг аҳволи бошқача:«Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра бунда тўхтамаслар».Шайтони лаъиннинг биродарлари тинмай иғво қиладилар, одамларни йўлдан оздиришга уринадилар.Охиратда шайтон ўзига эргашганлардан тонади ва уларга таъсири ўтмаслигини тан олади. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг «Иброҳим» сурасида айтилган:«Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди» (22-оят).Бу дунёда ҳар ишнинг бошида турган, ҳар қилмишга бош-қош бўлган шайтон у дунёда ҳамма иш битиб, ҳукм чиққандан сўнг пайдо бўлади. Бир-бирини маломат қилиб турган ўз атбоъларига қараб, сўз бошлайди:«Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим».Шайтон шайтонлигига боради. Иш тугаб бўлгандан кейин очиғини айтади. У дунёда кишилар қалбига васваса солган эди. Турли аврашлар билан уларни адаштирган эди. Уларга турли ваъдаларни берган эди. Энди бўлса, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ, меники ноҳақ эди, деб турибди. Бунинг устига, ҳамма ишни қилиб қўйиб, яна бутун айбни ўзига эргашган, гапига кирганларга ағдаряпти:«Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат, даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз».Ўйлаб кўрмайсизми? Чақирса, кетаверасизми? Мен мутлақо сизларнинг устингизда ҳоким эмас эдим. Сизни куфрга, исёнга чақирган вақтимда менинг гапимга кирмасангиз, сизга қарши ҳеч нарса қила олмас эдим. Илло, ўзингиз хоҳлаб менинг гапимга кирдингиз, айтганимни қилдингиз. Шунинг учун:«Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг».Айб ўзингизда. Бу ноқулай ҳолга тушиб қолганингиз учун фақат ўзингизни айбланг. Менга осилиб юрманг.«Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар».Ҳар ким қилганига яраша тортаверади. Аммо:«Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан».Сизларга, мени Аллоҳга шерик қилиб олинглар, унинг айтганини эмас, менинг айтганимни қилинглар, деганим йўқ. Бу гапни айтсангиз, мен инкор этаман. Сизлар мени Аллоҳга шерик қилиб олиб, катта зулм қилгансизлар.Мўмин-мусулмон инсоннинг Қуръонда келган ҳар бир хабарга иймон келтириши фарз. Худо кўрсатмасин, Қуръондаги бирор хабарга шубҳа билан қараш, ишонмаслик кофирлик бўлади. Шундан келиб чиқилса, жин ҳақида Қуръонда оят келиши уларнинг борлигига иймон келтиришни барча мусулмонларга фарз қилади. Шундай экан, бироз тўлароқ тушуниш учун бу борада баъзи маълумотларни ўрганиб қўймоғимиз зарур.Маълумки, дунё сиру асрорларга тўла. Биз ҳали моҳиятини, сифатини, таъсирини билмайдиган ҳодисалар атрофимизда тўлиб-тошиб ётибди. Бирор нарса кўзимизга кўринмаса, уни йўқ де-йишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар куни янги нарсалар, махлуқотлар кашф этиляпти. Кеча билмаган нарсаларимиз бугун кашф этилса, биз уни йўқ эди дея олмаймиз. Балки, кеча бу бор нарсани биз билмас эканмиз, деймиз. Ҳозирги кунда ўтган аждод билмаган, хаёлига ҳам келтирмаган қанчадан-қанча нарсаларни биляпмиз. Албатта, биз билган нарсалар, кейинги авлодлар учун ўйинчоққа ўхшаб қолади. Бу нарсалар Аллоҳ таоло инсонга берган қобилиятлар ёрдамида кашф қилинмоқда, буларнинг ҳаммаси инсон идроки чегарасидаги нарсалардир. Келажакда яна кўп нарсалар кашф этилиши турган гап. Демак, бирор нарсани бор ёки йўқ деб жазм ила ҳукм чиқариб юборишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Биз бандалар идрокимиз етмайдиган нарсаларни Аллоҳ таолонинг Ўзи кашф этиб берса, шукр қилиб қабул этмоғимиз лозим. Масалан, жинга ишониш масаласида ҳам Аллоҳ таоло Ўз каломида сиз билан бизга жинлар ҳақида маълумот берган экан, уни ихлос билан қабул этиб, ишониб, иймон келтирмоғимиз лозим.Аллоҳ таолонинг бизга билдиришича, жин деб аталган махлуқот бор, у оловдан яратилган. Иблис ҳам жинлардан ҳисобланади. Жинлар одамларни кўради, одамлар уларни кўрмайди. Жинларнинг ҳам инсонларга ўхшаш жамоатлари, қабилалари, гуруҳлари бор. Улар ҳам ер куррасида яшаш қобилиятига эга. Бошқа сайёраларда яшаш имконлари ҳам мавжуд. Залолатга кетган инсонларни йўлдан оздириб, фикрларига таъсир ўтказишлари мумкин. Инсоннинг овозини эшитиб, тилини тушунишади. Уларнинг ичида мусулмонлари ҳам, кофирлари ҳам бор. Жинларнинг Қуръон тинглаганликлари ҳақидаги ривоятларни синчиклаб ўрганиб чиққандан сўнг маълум бўладики, айнан шу сафар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари, жинлар у зотнинг тиловатларига қулоқ осганидан ва ундан кейинги гаплардан бехабар бўлганлар. Фақат Аллоҳ таоло оят тушириб хабар берганидан сўнг билганлар. Аммо ушбу воқеадан сўнг жинлар яна келиб тинглашганда, Пайғамбар алайҳиссалом бу галгисини билиб турганлар.Имом Муслим қилган ривоятда, бир куни саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни йўқотиб қўйиб, хижолат бўладилар. Биров бир нарса қилдимикан ёки бирор ҳодиса бўлдимикан, деб водийларни, тепаликларни қараб, ахтариб чиқадилар. Кечаси билан хавотирда тонг оттирадилар. Тонг отганидан сўнг у зотни Ҳиро ғори томонидан келаётганларини кўрадилар. Олдиларига бориб, сизни йўқотиб қўйиб ахтардик, топа олмай тунни безовта ўтказдик, дейишади. Пайғамбар алайҳиссалом эса: «Жинларнинг вакили келувди, бирга бориб уларга Қуръон ўқиб бердим», деб жавоб берадилар ва саҳобаларни етаклаб бориб, жинларнинг изларини ва гулханларининг қолдиқларини кўрсатадилар.Биз бу ҳодисанинг қисқача баёнини келтирдик. Ровийлар улуғ саҳобий Абдуллоҳ Ибн Масъуддан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ бир куни саҳобаларга, ким жинлар ишига ҳозир бўлишни истаса, бу кеча марҳамат қилсин, дедилар. Мендан бошқа ҳеч ким бормади. Юриб бориб Макканинг юқорисига етганимизда оёқлари билан менга чизиқ чизиб бердилар-да, шундан чиқмай ўтир, дедилар. Ўзлари узоқроқ бориб Қуръон ўқий бошладилар. Бир зумда у кишини қора нарсалар ўраб, икковимизнинг орамизни тўсиб қўйди, мен овозларини ҳам эшитмай қолдим. Сўнгра ҳалиги қора нарсалар булутга ўхшаб парча-парча бўлиниб, тарқаб кета бошлади. Фақат бир бўлаги қолганда Расулуллоҳ бомдод намозини тугатдилар, бориб таҳорат ушатдилар ва менинг олдимга келиб, ҳалигилар нима қилди, деб сўрадилар. Мен, ҳов ана, туришибди, дедим. Пай-ғамбар алайҳиссалом уларга суяк ва тезакни бердилар. Бизни эса суяк ва тезак билан истинжо қилишдан қайтардилар». Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat