Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўп жанжаллашардик талоқ тушганми

21:38 / 08.09.2021 | Хамид | 1626

Ассалому алайкум! Мен 35 ёшдаман. Аёлим билан салкам 10 йилдан бери яшаймиз. Иккита фарзандимиз бор Аллоҳга шукур. Бизнинг турмушимиз ота-оналаримизнинг қистови билан бўлган, шунинг учун аёлим билан тушунмовчиликлар бўлган. Бошида у менга жуда яхши эътиборда бўларди, мен эса бефарқ бўлганман. Кўп жанжаллашардик, ажрашишгача хам борганмиз, уйдан кетиб хам қолган, хайдаган пайтларим хам бўлган, лекин хар сафар ярашиб яшаб келяпмиз, унга нисбатан нохақ бўлганман. Лекин хеч қачон талоқ сўзини тилимга олмаганман. Хозир эса уни яхши кўриб қолганман балки ундан хам ортиқроқ, аввалги қилмаган эътиборимни хозир қиляпман, у билан яшашни мақсад қилганман, лекин у жуда хам ўзгариб кетган, олдинги муносабати йўқ. Саволим шундан иборат: бизнинг ўртамизга талоқ тушганми? Тўғриси шу кунларда тушкунликка тушганман шу нарса кўп ўйлантиради. Нима қилишни маслахат берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни “Кўп жанжаллашардик, ажрашишгача ҳам борганмиз, уйдан кетиб ҳам колган, ҳайдаган пайтларим ҳам бўлган” деган гапингиздан талоқ тушиб қолган бўлиши мумкин. Шунинг учун сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини яхши биладиган бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat