Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота ва фарзанд

06:40 / 01.03.2018 | Shaxzod | 4668

Ассалому алайкум! Қадрли  устозларим, ман отам билан қандай муомала қилишни билмаябман. Уйимизда отамдан ташқари хамма намоз ўқийди,  хар намозимда отамга инсоф сўраб дуо қиламан,  қилган бошқа дуоларим ижобат бўлганини кўрвомман аммо бу дуойим ижобат бўлмаябди. Отам вақти-вақти билан ароқ ичиб турадилар, чакадилар ва шариатга жуда зид гапларни айтадилар. Ман сизларнинг саҳифангизда ўқиган савол-жавобларни оила аъзоларимга ўқиб бeраман, хаммалиги амал қилишади, бугун отам манга шундай қилишни хам тақиқлаб қўйдилар. Сан бир тийинсан гапинг ҳам бир тийин деб жуда оғир сўзлар билан хақорат қилиб ташладилар ва ман билан гаплашма деб норози  бўлгандeк бўлдилар. Хатойим уларга намоз ўқинг сиздан кейин  Қуръон тиловат қилиб бахшида қилганимда отам бeнамоз эдилар, ароқ ичар эдилар деб тушкунликка тушишни истамайман дeдим. Биламан бу нотўғри тавба қилдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз бир нарсани унутманг, Аллоҳ таоло Қуръон каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата: “Сиз ўзингиз яхши кўрган инсонни ҳидоятга бошлай олмайсиз, лекин Аллоҳ Ўзи яхши кўрган инсонни ҳидоятга бошлай олади” деган. Саҳобалардан бир нечаларининг ҳам отаси иймон келтирмай вафот топишган. Ҳатто пайғамбардек зотларни аёли, фарзандлари ёки оталари ҳам иймон келтирмасдан вафот қилишган. Сиз қўпол муомала қилиб ўзингизни охиратингизни барбод қилиб қўйманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat