Ассалому Алайкум Шайх ХазратлариМени о'ткан галги саволимга жавоб берганингиз учун рахмат. Яна шу савол ҳақида со'рамаоқчиман.Савол: Эр хотинига мендан рухсатсиз онангни уйига чиқсанг 3 талоқсан деган бо'лса, ота эшигида бирон нохуш ходиса бо'лса турмуш о'ртог'и уйида бо'лмаса бог'ланиш имкони бо'лмаса унда аёл қандай ё'л тутади?Жавобингиз учун рахмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Имкони йўқ. Барибир рухсат сўраш керак. Шунинг учун эркаклар мазкурга ўхшаш гапларни айтмасликлари лозим.