Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет бозори

18:04 / 31.01.2014 | Abdulloh Ibn Muslim | 2440
Смартфонлар оммабоп бўлиб бормоқда. Ушбу жиҳозлар учун турли ҳил қурилмалар ишлаб чиқилиб, интернет бозорларида сотилмоқда. Бу бозорни кўпчилик яхши тушунмаганидан шаҳримизнинг турли жойларида ушбу жиҳозларга хизмат кўрсатишмоқда. Бу хизматлар: 1. Турли ҳил категориядаги қурилма(приложения) ларни жиҳозга ўрнатиб бериш. 2. Турли хил фильмлар, видеоклиплар, мусиқалар, расмлар ва рингтонлар кўчириб бериш. Юртимизда бу хизмат турини кўрсатувчилар юқоридаги қурилма ёки медиафайлларни интернет бозоридаги аккаунтлари орқали 1 маротаба сотиб олиб, кейин уларни чексиз маротаба мижозларга пуллашади. Бу иш бировнинг ҳақини ейишга киради, деб ўйлайман. Агар шундай бўлса, хар бир мижоз учун қурилмаларни янгитдан сотиб олиб, сўнг уларни ўрнатиб берилса ва мижоздан қурилма учун алохида пул олиб, уни интернет бозорига тўланса ва кўчириб берилгани учун алоҳида хизмат пули олинса, бу хизмат тури ҳалол бўладими, улар вақт ва пулларини бехуда сарфлаганлари учун мен гуноҳкор бўлмайманми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шариатга хилоф нарсалар бўлса, гуноҳкор бўласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat