Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақводор бўлмаганнинг қурбонлиги

12:42 / 16.07.2021 | Maftuna | 957

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло Қуръони каримни Моида сураси 27 оятида шундай марҳамат қилади: Аллоҳ таоло Қурбонликни фақат тақводорлардангина қабул қилади, дейилган экан. Хато ёзган бўлсам узр сўрайман. Дадам намоз ўқимайдилар, авваллари рўза тутар эдилар энди узоқ йиллардан буён касалликлари туфайли рўза ҳам тутмайдилар. Улар ҳар йили қурбонлик қиладилар. Кўп ҳолларда соғлигига ёмон таъсир қилса ҳам тўйларда спиртли ичимликлар ичадилар. 1.Дадамни мусулмон бўлганлиги тақводор дейишликка кифоя қиладими. Уларнинг қилган қурбонлиги қабул бўладими? 2. Ичмасликлари кераклигини жуда кўп тушунтирсак ҳам нафақат соғлиққа зиёнлиги энг ёмони гуноҳ экналигини айтсак ҳам қулоқ солмайдилар. Уят бўлади ичмасам дейдилар нима қилсак бўлади бундай ҳолатда илтимос маслаҳат берингизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ояти каримадаги “тақводорлар”дан мурод, бир гуруҳ тафсирчиларнинг айтишларича, ширкдан четда бўлганлардир. Заҳҳокдан ривоят қилинади: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина – шикрдан сақланганлардангина – қабул қиладир”, дегани”. Шундай экан, бу ердаги тақводор, ширк келтирмаган киши ҳисобланади. Отангизни мусулмонлиги, солиҳ амалларининг, шу жумладан қурбонлигининг қабул бўлишига шарт ҳисобланади. Қурбонлик зиммаларига вожиб бўлса, шу ҳолатида қилса ҳам зиммасидан адо бўлади. Қилган гуноҳларига алоҳида жавоб беради.

 2). Илтижо қилиб, Аллоҳдан сўранглар. Яхши насиҳат қилишда давом этинглар. Мутахассис докторларга мурожаат қилиб ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat