Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлайн ўйинлар яратиш

21:10 / 10.09.2021 | Shodiyev Jasurbek Shomurodovich | 1453

Ассалому алайкум! Мен дастурчиман шахмат ва шашка ва шундай ақл билан ўйналадиган ўйин яратмоқчиман. Ўйинчилар ҳар сафар ғолиб бўлганда улар бал тўплашади. Малум муддат ичида энг кўп бал тўплаганларнинг 200 тасига ўрнига қараб пул мукофотлари берилади. Ўйинчилар умуман пул тўлашмайди. Соврин сайтга қўйилган рекламардан тушган пул маблағидан берилади. Менга бир инсон одамлар пулдан ташқари бошқа нарсани сарфлашлари ҳам қимор деди. Масалан ўйинчилар ўйиндан ютуқ учун қўйилган мабла‘гдан ташқари сарфлаган вақтлари учун нимадир олишлари керак масалан ақл чархловчи саволлар ва улардан ўзига ҳос тажриба. Шахмат ва шашкадам манавий ва ҳаётда ишлатиладиган кўникма йўқ ва бундай ўйинда вақт тикилади ва бу қумор деди. Математик ва грамматик саволлар ва бошқа турли саволлардан тузилган викторина бўлса бўлади деди. Мен шхматни деярли яратиб бўлдим ва бу қиморми деган гумонга бориб қолдим. Нима қилай шахмат ўйини яратишни давом этайми ёки фақат математик ва грамматик саволлар ўйини қилайми. Иложи бўлса менга яратишим мумкин бўлган ўйинлар рўйхатини берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўйин қилиш истеъдодингиз бўлса бирор илмий нарса, яъни одамларни илмини кучайтиришга сабаб бўладиган нарса қилинг. Масалан ислом.уздаги “Олим бола” проектини кўринг, шунга ўхшаш нарса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat