Ассалому алайкум! Мени анчадан бери бир нечта савол қийнаб келади: 1. Мен Тиббиёт Институтида тўлов кантракт асосида ўкиганман. Ота онам кантракт пулини тўлашга кийналиб таьлим кредити олишган. Хозирда шифокорман, топган пулим харом бўлмайдими? 2. Мен 2021йил машинага эхтиёж сезиб машина сотиб олгандим. Машина сотиб олишим: машина эгаси 7500$ га бахолаган. Мен 4500$ бошига бериб колган суммани 500$дан 7 ой га бўлиб беришни таклиф қилдим. Машина эгаси ўйлаб кўриб рози бўлмади. Шунда менда 4500$ нақт пулим бор эди. Қолган 3000$ банкдан онлайн микроқарз олиб нақтга сотиб олдим. Банк тўловини хар ой бир хил суммада тўлаш шартини танлаб вактида тўладим. Хозирда қарзимдан қутилдим. Саволим шу машинада базан такси қилиб пул топаман. Таксида топган пулим харом бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Ҳаром эмас.
2). Топган пулингиз ҳаром бўлмайди, тезда тўлаб тугатиб олинг. Рибо қанчалар оғир гуноҳ эканини англаб етишингиз ва тавба қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!