Устоз, жанжал орасида менинг хўжайним кеча талоқ ниятида "жавоб жавоб жавоб" деб 3 марта айтди, кейин эса кетидан "талоқ" дедилар. Мен чет элдаман, диний идорага ҳам бора олмайман. Шу кишини деб ота-онам, ҳаммадан узоқдаман. Менга нечта талоқ тушди. Илтимос, менга шуни айтинг. Аллоҳим сиздан рози бўлсин. Икки дунёда азиз қилсин, Устоз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Жавоб сўзини талоқ ниятида айтган бўлса, уч талоқ тушган бўлади.