Ассалому алайкум! Мени Аллоҳ хидоятга бошлаганига сал кам бир йил бўлади Ин Ша Аллоҳ. Бизни оила дунёвий оила бўлиб келган ва шунинг учун баъзи масалаларда фикримиз хар хил жойдан чиқади. Ота-онам яхши ниятда янги уй олмоқчи бўлиб юришиибди, лекин бироз пул етмаяпти. Шунинг учун кредит олишмоқчи. Мен эса бу йўлдан қайтаришга уриняпман. Яқинда эса отам уларга кредит берилмаслиги яъни ёшлари нафақага оз қолгани учун тўғри келмаслигини билдилар. Шунга менга, сенинг номинга кредит оламиз дейишяпти. Мен эса бош тортяпман, улар эса тушинишни хохламаяпти. Менга улар уй сенга қолади битта ўғилсан ва бошқа одамни номига ололмаймиз дейишяпти. Мен номимга олгим йўқ, чунки бу харомлигини биламан. Илтимос менга маслахат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Олманг. Валлоҳу аълам!