Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Орзуга айб йўқми?

00:00 / 17.06.2009 | eski savollar | 3973
Ассалому алейкум в.р.в.б.Умид қиламанки, саволим риёдан ҳоли ҳолда эгасига етиб боражак.Шайх ҳазратлари, Динимиз илмини чуқур о'злаштиришни хоҳлардим. Ҳақиқий илмли олим бо'лишни ният қиламан.Шогирдларингизнинг ҳеч бирини танимасамда, ба'зан уларга жуда хавасим келади. Илм учун китоблар о'қисамда, о'з илмимга ва қунтимга қониқмайман. Маҳаллий масжид имомларининг гапига ҳам ма'рузасига ҳам қониқмайман. Илмнинг ҳар бир жабҳасини билишни хоҳлайман-у, фақат қайси биридан бошлашни билмайман. Маслаҳатингизга муҳтожман...Саволим мужмал ва тушунарсиз бо'лса, узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар:1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разийлат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозимдир. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир. 2. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан ало-қани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўяр эдилар. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадга эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эдилар.3. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозуъ кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит жўнаб чиқиб, отларига минмоқчи бўлганида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз», деди. 4. Илм талаб қилувчи такаббур қилса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзлари улуғ олим ўлароқ илм толибларига насиҳатлар ҳам қилар эдилар.Ибн Абдулбарр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиблар келтирган ривоятда толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:«Олимнинг сенда бўлган ҳақи: 1. Унга кўп савол бермаслик. 2. Жавобни қаттиқ талаб қилиб уни чарчатмаслик.3. У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигингдир. 4. Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслигингдир.5. Устозга қўл билан ишора қилмаслик. 6. Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик.7. Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслигингдир. 8. Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик. 9. Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишингдир. 10. Фалончи сен айтганнинг хилофини айтди, демаслик. 11. Унинг сирини фош қилмаслик. 12. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик.13. Уни ҳозирлигида ҳам, ғоиблигида ҳам муҳофаза қилиш. 14. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтмоқ. 15. Унинг рўбарўсида ўтирмоқ. 16. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилмоқ. 17. Олим суҳбатининг узунлигидан малол олмаслик.18. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак.19. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур.Илм талаб қилувчи дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин. Илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. У энг шарафли илмга асосий қувватини сарф қилиш керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир.Қолган керакли маслаҳатларни “Таълимул мутаъллим” китобидан ўрганиб олишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat