Ассалому алайкум! 1. Агар бомдодда ухлаб қолсам ва ўқийман дегунимча пешин бўлиб қолса ва пешин намозига азон айтилаётган бўлса биринчи қай бирини ўқишим керак? 2. Ҳайздан сўнг ғусл қилгач пешин, аср ёки шом бўладими ўша вақтларда намоз ўқийверсам бўладими ёки фақат бомдоддан бошлашим керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Азон айтилаётган бўлса бамдодни ўқишингиз мумкин. Лекин нима бўлса ҳам иккисини ҳам ўқинг.
2). Ҳайздан покланишингиз билан ғусл қилиб ўша вақтдаги намоздан бошлайсиз. Валлоҳу аълам!