Ассалому алайкум! ДИНИДАН ТОНИШ @Саволлар_канал 12594-савол Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим оиласи билан Исроил давлатида ишлайди. Улар оддий иш визаси билан эмас, балки эски архив ҳужжатларидан катта бувиси яҳудий бўлганлиги тўғрисидаги ҳужжатни асос қилиб, муҳожир мақомида ишлаш учун боришади. Аэропортда улардан “мусулмонмисан” деб сўрашганда улар динсизлигини айтишади. Лекин кириб олишгандан кейин худди ҳеч нарса бўлмагандек ўзларини мусулмон деб ҳисоблаб намоз, рўзаларни тутишади. Чунки агар улар ўз мусулмонлигини билдиришса, уларни ўша заҳоти мамлакатга киргизмасдан, қайтариб юборишади. Саволим, 1) улар бу ишлари билан мусулмончиликдан чиқишганми? 2) агар чиқишган бўлса, улар билан аввалгидек дўст каби муомала қилиш мумкинми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бошида ўлим таҳдиди бўлмаган ҳолда динидан тониш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати .....деб жавоб берилганакан.. Шу оринда кошнимиза и бир дугонам борладе ула хар доим "Жойи кеганда динингни яшир дейилган" диган гапи кўп гапиришади. Ўлим тахдиди деганда қай холат чунилади? Ва "Динингни яшир" ва ёки шунга ўхшаш хадис сахихми?
– Ва алайкум ассалом! Дугонангизни “Жойи кеганда динингни яшир” деганидан ибодатларингни одамларга кўз-кўз қилмагин деган маънода айтилган бўлиши керак. “Бошида ўлим таҳдиди бўлмаган ҳолда”дан мурод “Мусулмонмисан” деб сўраганда “мусулмонман” деса мусулмонлиги учун ўлдирадиган ҳолатга айтилган. Валлоҳу аълам!