Ассалому алайкум! Аёл киши фарзанд кўрганидан кейин нифос вақти тугамай яни 40 кун бўлмасидан эри билан жинсий яқинлик қилса хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳоизага яқинлик қилиш ҳаром саналади.
فَإِنْ جَامَعَهَا وَهُوَ عَالِمٌ بِالتَّحْرِيمِ فَلَيْسَ عَلَيْهِ إلَّا التَّوْبَةُ وَالِاسْتِغْفَارُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِدِينَارٍ أَوْ نِصْفِ دِينَارٍ
Агар эр ҳаром бўлишини билиб турган ҳолида ҳоиза аёлга яқинлик қилиб қўйса, зиммасига тавба ва истиғфор вожиб бўлади.
Ҳамда бир дийнор (4.25 гр тилло) ёки ярим дийнор (2.12.5 гр тилло) садақа қилиб юбориши мустаҳаб саналади. (Фатавои Ҳиндия).
ثُمَّ قِيلَ إنْ كَانَ الْوَطْءُ فِي أَوَّلِ الْحَيْضِ فَبِدِينَارٍ أَوْ آخِرِهِ فَبِنِصْفِهِ ، وَقِيلَ بِدِينَارٍ لَوْ الدَّمُ أَسْوَدَ وَبِنِصْفِهِ لَوْ أَصْفَرَ
Сўнгра айтилдики: агар яқинлик ҳайз аввалида содир бўлган бўлса, бир дийнор, ёки охирида бўлса, ярим дийнор садақа қилинади. Яна айтилдики: агар қон қора бўлса, бир дийнор, сарғиш бўлса, ярим дийнор. (Роддул Муҳтор).
Ҳайз, нифос ҳолатда яқинлик қилиш ҳаромдир. Уни жоиз, ҳалол деб билишлик куфр саналади. Лекин ҳаромлигини била туриб, яқинлик қилишга рози бўлса, қаттиқ гуноҳга йўл қўйган бўлади.
وَطْؤُهَا يَكْفُرُ مُسْتَحِلُّهُ ... وَكَذَا مُسْتَحِلُّ وَطْءِ الدُّبُرِ عِنْدَ الْجُمْهُورِ
Ҳоиза аёлга яқинлик қилишни ҳалол, деб билувчи киши кофир бўлади... шунингдек, жумҳур уламоларнинг наздида аёлнинг орқасига яқинлик қилишни ҳалол, деб билувчи ҳам кофир бўлади. (Роддул Муҳтор)
Савол: Бир аёл қуёш чиққандан кейин пок бўлиб, нешин вақти киргунча вақт ўтса, ғусл қилмасдан аввал эри билан яқинлик қилса жоиз бўладими?
Жавоб: Пешин вақти киргунча ҳам, пешин вақтидан то аср вақти киргунча ҳам ҳалол бўлмайди. аср вақти киргач ҳалол бўлади. Агар ғусл қилмасдан, аср вақти киргунича яқинлик қилиб қўйса ҳайз ҳолатда яқинлик қилган бўлади.
وَإِذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَيْضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشَرَةِ أَيَّامٍ لَمْ يَجُزْ وَطْؤُهَا حَتَّى تَغْتَسِلَ أَوْ يَمْضِيَ عَلَيْهَا آخِرُ وَقْتِ الصَّلَاةِ الَّذِي يَسَعُ الِاغْتِسَالَ وَالتَّحْرِيمَةَ ؛ لِأَنَّ الصَّلَاةَ إنَّمَا تَجِبُ عَلَيْهَا إذَا وَجَدَتْ مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ هَذَا الْقَدْرَ
Агар ўн кундан озида ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилмагунича ёки бир намознинг охирги вақтидан ғусл, таҳрима сиғадиган вақт ўтмагунича эрига яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди. намоз вақтининг охирида ғусл, таҳрима сиғадиган вақт бўлиши белгиланди, чунки намоз вақтининг охиридан шу миқдор топилсагина намоз зиммасига вожиб бўлади. Агар намоз вақтининг охиридан ғусл,кийиниш ва такбир айтиш миқдорича вақтдан озроқ вақт қолганда ҳайздан пок бўлса, ўша вақтнинг намози зиммасига вожиб бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия).
Яна бир нарсага эътибор беришингизни истаймиз, нифос ҳар бир аёлда ҳар хил кун давом этади, энг кўпи 40 кун камини чегараси йўқ, яъни қон келиши тўхтаса 40 кун бўлмаган бўлса ҳам аёл покланган ҳисобланади ғусл қилганидан сўнг яқинлик қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!