Ассалому алайкум! Ғусл қилаётганда буринга сув ачишгунча тортилади. Саволим шуки агар шунақа вазиятда бурун қонаб кeтса нима қилиш кeрак? Ёки номига бурунни ювиб қўйса ғусл ўрнига ўтавeрадими?
Ва алайкум ассалом! Буруннинг юмшоқ жойигача сув олиш, фарз. Ачишадиган даражада сув олиш, афзал. Ачишиши, бурун қонаб кетишидан озор топганлар юмшоғигача сув олсалар ҳам ғусл адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!