Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатга қӯшилиб, лекин имомга иқтидо қилмасдан намоз ӯқиш

22:57 / 17.09.2021 | Donish | 1307

Ассалому алайкум. Мен баъзан масжидга борганимда масжид имоми йӯқлиги сабабли унинг ӯрнига бошқа одам имомликка ӯтади. Лекин у одамнинг тажвиди умуман йӯқ, қироатида хато кӯп. Шундай пайтларда имомга иқтидо қилмасдан, лекин жамоат билан бир сафда туриб намозни ӯқийман. Намоздаги ҳаракатларим жамоат билан бирга бӯлади, ӯқиладиган сура дуоларни ҳаммасини ӯзим эшитадиган даражада ӯқийман. Шундай ҳолатда ӯқишим тӯғрими? Нима маслаҳат бера оласизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ундай қилманг. Аввало ўша имом бўлган кишига гапи ўтадиган одамни топиб, унинг ҳам шаънини эҳтиётини олиб айтиш керак. Агар шунда ҳам натижа бўлмаса, шу ишга мутасадди бўлган жойларга мурожаат қилинглар. Агар ўзингиз тажвид қоидаларини яхши ўзлаштирган бўлсангиз, айтиб ўзингиз имом бўлинг. Чунки тажвиди комил бўлган киши ҳарфларни махражидан чиқаролмадиган имомга иқтидо қилиш жоиз эмас. Сиз каби намоз ўқиш ҳам масаланинг ечими эмас. Чунки мусулмон киши нотўғри ҳолатни кўрса уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat