Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Битта сурани қилиш

00:40 / 03.07.2020 | Abu Fathulloh | 1297

Ассалому алайкум! Мен бир ҳадис ўқигандим унда саҳобалар саёҳатга чиқишади ва йўлбошловчи намозга имомликка ўтганда зам сурага 2 раъкатига Ихлос сурасини ўқийди ва шу ҳол бир нечта намозларда кузатилади саҳобалар буни Росуллуллоҳ соллоллоҳи алайҳи васалламга айтишганда шу имом бўлган саҳобадан сабабини сўрайдилар шунда ўша саҳоба мен Аллоҳни яхши кўриб шундай қиламан деган мазмунда кўргандим ва ўша ҳадисни ўқиганимдан бери мен хам шунга одатланганман. Албатта намозларда 2 ёки 4 ракат суннатларда хам охирги ракатида Ихлос сурасини ўқишга одатланганман шу ҳолат макруҳ бўладими ёки мен ҳадисни яхши тушунмадимми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу яхши кўриш сиз билан бизда топилмайди. Уни ғолабатул ҳол дейилади. Шунинг учун сиз билан бизга фақат бир сурани тайин қилиб олиш макруҳ. Бундан бошқа сурани билмайдиган бўлса бошқа гап. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat