Ассалому алайкум! Ақийда тўғрисидаги дарсларни тинглаганимдан сўнг менда бир савол туғилди. Агар ҳар бир нарсани Аллоҳ таоло яратиб вужудга келтирса бизни хоҳиш, иродаларини ҳам Аллоҳ таоло яратадими? Агар шундай бўлса бизнинг амалларимиз Аллоҳнинг амри билан бажарилган бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Барча нарсани Аллоҳ таоло яратган, жумладан бандаларнинг амалларини ҳам. Ҳар бир бандада жузъий ихтиёр бор, у шунга кўра ўз амалига жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам!